Тошкентдаги яна бир кўчада ҳаракат вақтинча чекланади

13:56 17 Апрель 2025 Жамият
135 0

Иллюстратив фото

Тошкент шаҳри Сергели туманидаги Жалойир кўчаси вақтинча ёпилади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 18−19−20 апрель кунлари Сергели туманидаги Жалойир кўчасида асфальтлаш ишлари олиб борилади. Шу муносабат билан кўчада автомобиллар ҳаракати 3 кунга чекланади.

Ҳайдовчилардан тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида айланма йўллардан фойдаланишни тавсия этилди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 13 апрель куни Тошкент шаҳрида йирик спорт тадбирлари ўтказилиши сабабли Янги Ўзбекистон кўчасида ҳамда унга туташ кўчаларда автоуловлар ҳаракати вақтинча чекланиши хабар қилинган эди. Шунингдек, Мирзо Улуғбек туманида кабель линияларини ўтказиш ишлари бошлангани муносабати билан, Султония кўчасининг Буюк Ипак йўли чорраҳасидан то Султония 5-тор кўчасигача бўлган қисмида 10 апрелдан 30 апрель соат 17:00 гача транспорт ҳаракати қисман чекланганди.

2025–2026 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишлари муносабати билан эса Мирзо-Улуғбек тумани — КҲАЙ бўйлаб «Cраферс» заводи яқини ва 99-мактаб ҳудуди (КҲАЙ ва Оққургон кўчаси кесишмаси)даги автомобиль йўлининг бир бўлагида ҳаракатланиш имконияти 11 апрелидан 1 майигача чекланган.

Бундан ташқари, пойтахтнинг КҲАЙ кўчаси бўйлаб Туркқўрғон кўчаси кесишмасидан Хуршида кўчаси кесишмасигача бўлган қисмида 35 кВ ли юқори кучланишли ер ости электр узатиш кабель тармоқларини ўтказиш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган.

Шу муносабат билан, жорий йилнинг 13 апрелидан 25 апрелигача Туркқўрғон кўчасининг бир қисмида автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланди. Қайд этилишича, ҳаракат ҳар икки йўналишда йўлнинг битта томони орқали амалга оширилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?