Тошкент кўчаларидан яна бирида ҳаракат вақтинча чекланди
Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани Туркқўрғон кўчасининг бир қисмида автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, пойтахтнинг КҲАЙ кўчаси бўйлаб Туркқўрғон кўчаси кесишмасидан Хуршида кўчаси кесишмасигача бўлган қисмида 35 кВ ли юқори кучланишли ер ости электр узатиш кабель тармоқларини ўтказиш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Шу муносабат билан, жорий йилнинг 13 апрелидан 25 апрелигача Туркқўрғон кўчасининг бир қисмида автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланди. Қайд этилишича, ҳаракат ҳар икки йўналишда йўлнинг битта томони орқали амалга оширилади.

«Ҳайдовчилардан ноқулайликлар учун узр сўраб, айланма йўллардан фойдаланишларини тавсия этамиз», дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 13 апрель куни Тошкент шаҳрида йирик спорт тадбирлари ўтказилиши сабабли Янги Ўзбекистон кўчасида ҳамда унга туташ кўчаларда автоуловлар ҳаракати вақтинча чекланиши хабар қилинган эди. Шунингдек, Мирзо Улуғбек туманида кабель линияларини ўтказиш ишлари бошлангани муносабати билан, Султония кўчасининг Буюк Ипак йўли чорраҳасидан то Султония 5-тор кўчасигача бўлган қисмида 10 апрелдан 30 апрель соат 17:00 гача транспорт ҳаракати қисман чекланганди.
2025–2026 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишлари муносабати билан эса Мирзо-Улуғбек тумани — КҲАЙ бўйлаб «Cраферс» заводи яқини ва 99-мактаб ҳудуди (КҲАЙ ва Оққургон кўчаси кесишмаси)даги автомобиль йўлининг бир бўлагида ҳаракатланиш имконияти 11 апрелидан 1 майигача чекланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг