Тошкентдаги Шота Руставели кўчасида автомобиллар ҳаракати тикланди

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Кеча, 23 сентябрь куни Тошкент шаҳри Яккасарой тумани ҳудудида реконструкция ишлари олиб борилаётган Шота Руставели кўчасининг Шаҳрисабз кўчасидан Чўпон ота кўчасигача бўлган қисми транспорт ҳаракати учун очилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар берди.
Ҳокимлик матбуот хизматига кўра, йўлнинг Чўпон ота кўчасидан Янги Сергели кўчасигача бўлган қисмида эса ишлар жадал суръатда давом этмоқда.
Қайд этилишича, шаҳарнинг асосий артерияларидан бирида автотранспорт ҳаракатланишининг очилиши техник хусусиятга эга, яъни техник ва технологик (қурилиш эмас) ишлар билан бирга олиб борилмоқда. Ёндош маҳалла ва мавзелардан кириш-чиқиш йўллари, коммунал тизимларни ётқизиш, автобус бекатларини алоҳида тўсиқ билан ўраш ишлари якунига етказилди.
Ушбу ҳудудда йўл ёритгичлари қисман ўрнатилган, вақтинчалик йўл чизиқлари чизилган, автобус йўлагида бекат мажмуаларини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда, замонавий йўл белгиларининг аксарияти аллақачон ўрнатилган, барча светофор тизимлари уланиб, меъёрий тарзда ишламоқда.
«Жараёнларни якунлашга қаратилган ишлар тегишли хизматлар билан ҳамкорликда давом эттирилади. Ушбу қарор пойтахтдаги транспорт вазиятини енгиллаштириш мақсадида ҳаракатланишни босқичма-босқич йўлга қўйиш ва тиклаш бўйича умумий режанинг бир қисмидир», дейилади хабарда.
Шунингдек, ҳокимлик аҳолидан иш жараёнида камчилик ва носозликлар юзага келиши мумкинлигини тушуниш билан қабул қилишни сўраган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг