Тошкентдаги «Авиатор» савдо мажмуасида ёнғин чиқди. Қурбон бор

18:25 31 Январь 2026 Жамият
398 0

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Яшнобод туманида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида хабарлар кенг тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги муносабат билдирди.

Унда айтилишича, бугун, 31 январь куни соат 15:47 да Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Паркент йўли кўчасида жойлашган «Авиатор» савдо мажмуасида ёнғин бўлаётганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига мурожаат келиб тушган.

Мазкур мурожаатга асосан қутқарув экипажлари соат 15:53 да воқеа жойига етиб бориб, биринчи навбатда бино ичидаги барча фуқароларни эвакуация қилган. Ёнғин соат 16:50 да қуршаб олиниб, соат 17:17 да тўлиқ ўчирилган.

Сўнгги маълумотларга кўра, ёнғиндан сўнг олиб борилган дастлабки ўрганиш ишлари давомида вайроналар остидан бир нафар фуқаронинг жасади топилган. Айни вақтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва зарар миқдори аниқланмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер