Тошкентдаги айрим автобус йўналишларига ўзгартириш киритилди
Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғининг тегишли буйруғи билан пойтахтдаги айрим автобус йўналишларига ўзгартириш киритилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 28 март санасидан бошлаб амалдаги 190-сонли «Янгибозор АШБ — Машинасозлар метроси» йўналиши Янги Ўзбекистон кўчаси орқали Янги Тошкент бекатигача бир томонлама ҳаракат қилади. Сўнг ўзининг аввалги йўналиши бўйлаб ҳаракатни давом эттиради.
Буйруқ билан 137-сонли автобус йўналиши энди Истиқбол маҳалласи бекатидан Паркент йўли кўчаси орқали Янги Тошкент бекатигача икки томонлама ҳаракат қилади. «Истиқбол маҳалласи — Қўшқўрғон маҳалласи» йўналиши номи «Янги Тошкент бекати — Қўшқўрғон маҳалласи» деб ўзгартирилади.
Шунингдек, янги 197-сонли «Ўзбекистон меҳмонхонаси бекати — Янги Тошкент бекати» йўналиши ташкил этилади. Ушбу йўналиш Махтумқули ва Янги Ўзбекистон йўли кўчалари орқали ҳаракатланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг