Тошкентда яна бир жаҳон чемпионати ўтказилади
Тошкент 2027 йил қиличбозлик бўйича Жаҳон чемпионатини қабул қилади. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Халқаро қиличбозлик федерациясининг навбатдаги конгрессида 2027 йилги катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига Ўзбекистон мезбонлик қилиши маълум қилинди. Мусобақа 2027 йил 20-28 июль кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Шунингдек, тадбирда йил якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтди. Унда ёшлар ўртасида жаҳон рейтингини пешқадам сифатида якунлаган саблячимиз Фернанда Эррера ҳам мукофотланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Халқаро қиличбозлик федерациясининг конгрессида россиялик тадбиркор Алишер Усмонов ташкилот президентлигига сайлангани хабар қилинганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг