Тошкентда VI анъанавий Гидлар форуми ўтказилади

19:50 13 Февраль 2023 Маданият
964 0

Фото: Иллюстратив фото

21 февраль куни Тошкентдаги «Raddison Blu» меҳмонхонасида «Ўзбекистон Гидлари форуми - 2023» VI анъанавий Гидлар форуми ўтказилади.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги ҳамда Маданий мерос объектлари муаммоларини ўрганиш ва туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти томонидан ташкил этилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, тадбир «Экскурсия фаолияти: ҳамкорлик ва инновациялар» мавзусига бағишланади.

Ушбу форум ҳамкорликнинг янги йўналишларини ривожлантиришга туртки бўлади, экскурсия жамоатчилигига инновацион технологиялар ва янги таълим лойиҳаларини тақдим этади.

Маълумот учун, 21 февраль – Халқаро гидлар куни ҳисобланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер