Тошкентда “Тарихий шахсиятлар” журналининг Ўзбекистонга бағишланган сони тақдимоти бўлиб ўтди

ЎзА
Ўзбекистон ва Озарбайжон алоқалари туркий тилли давлатлар ичида алоҳида аҳамиятга эга. Икки халқнинг қардошлик ришталари кундан кун юксалиб бораётганининг юксак намунаси сифатида 2019 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу мамлакатда “Йил одами” деб эълон қилингани мисолида ҳам кўришимиз мумкин.
Пойтахтимизда Озарбайжонда чоп этиладиган “Тарихий шахсиятлар” номли журналнинг Ўзбекистонга бағишланган сони тақдимотида бу ҳақда батафсил сўз юритилди.
Тадбирда бир қатор вазирлик ҳамда давлат идоралари вакиллари, журнал ижодкорлари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.
Бакуда нашр этиладиган “Тарихий шахсиятлар” халқаро ижтимоий-сиёсий журнали озар ва рус тилларида чоп этилиб, унинг 2019 йил сўнгида нашр этилган сонида Ўзбекистоннинг тарихи, сиёсий-иқтисодий, маданий олами кенг ёритилган.
“Тарихий шахслар” халқаро журналининг Озарбайжон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси ҳамда Элчихона ҳузуридаги Гейдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданий маркази кўмагида чоп этилган рус тилидаги махсус сонида, жумладан, шундай сўзлар келтирилган:
“Тарихий анъаналарни тиклаш йўлидаги сермаҳсул фаолияти, Ўзбекистон Республикасининг сиёсий ва иқтисодий нуфузини жаҳон миқёсида оширишдаги мислсиз саъй-ҳаракатлари, шунингдек Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги дўстона алоқаларни ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун Озарбайжоннинг “Тарихий шахслар” халқаро журнали Таҳрир ҳайъати аъзоларининг якдил қарори билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йилда “Йил одами” деб эътироф этилди”.
Тақдимот давомида Президент Шавкат Мирзиёев “Йил одами” деб қайд этилган диплом Ўзбекистон томонига тантанали тарзда топширилди.
Фото:ЎзА
— Журналимиз ҳар йили Озарбайжонда “Йил одами” деб топилган сиёсий арбобларни эътироф этади ва ўз сонини ушбу мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётига бағишлайди, — дейди журнал бош муҳаррири Хэлил Қараҳмедов. — Шу анъанага мувофиқ, ўтган йил декабрь ойидаги сонимиз Ўзбекистонга бағишланди. Президент Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжонга ташрифи, мамлакатингизнинг Турк тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига аъзо бўлиши Озарбайжон — Ўзбекистон муносабатларида янги саҳифаларни очди.
Юлдуз ЎРМОНОВА,
“Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг