Тошкентда сифати кафолатланмаган тиббиёт буюмларини сотаётган шахслар қўлга тушди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа тумани бўлими ва божхона ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Унда айтилишича, ўтказилган тезкор тадбир давомида қонунга хилоф равишда тиббий буюмлар савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро Д.И. ва фуқаро Д.Т. фуқаро У.Ш.га хорижда ишлаб чиқарилган 3 турдаги 7 минг 600 қути хирургия игна ипини 10 минг АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Тезкор тадбир давомида, уларнинг ёнидан сотиш учун олиб келинган умумий баҳоси 214,5 миллион сўмлик 23 турдаги 13 минг 621 дона сифати кафолатланмаган тиббиёт буюмлари ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг