Тошкентда салонида қарийб 3 кг «гашиш» бўлган «Cobalt» тўхтатилди
Видеодан кадр
Ўзбекистонда Тожикистондан контрабанда йўли билан олиб келинган гиёҳвандлик воситасининг айланмасига чек қўйилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ДХХнинг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Божхона қўмитаси билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда Юнусобод туманида яшовчи 1983 йилда туғилган шахс бошқарувида бўлган «Cobalt» русумли автотранспорт воситаси холислар иштирокида кўздан кечирилган. Текширув давомида автомашинанинг салон қисмида соф оғирлиги 967 гр бўлган «гашиш» моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг 1985 йилда туғилган жиноий шеригидан ҳам 1 кг 992 гр «гашиш» моддаси олинган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 28,246-моддаси 2-қисми ва 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг