Тошкентда пестицидларни бошқариш тизимини ислоҳ қилишга бағишланган ҳуқуқий семинар ўтказилди
Тошкент шаҳрида “Ўзбекистонда пестицидларни бошқариш тизимини мустаҳкамлаш: соғлиқни сақлаш, атроф-муҳит ва савдо талабларига мувофиқлик бўйича ҳуқуқий ислоҳотлар” мавзусида семинар бўлиб ўтди. Тадбир БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) томонидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамкорлигида, Европа Иттифоқининг молиявий кўмагида ташкил этилди.
40 нафарга яқин иштирокчи — вазирлик ва идоралар, халқаро ташкилотлар ва экспертлар, нодавлат ташкилотлар вакиллари иштирок этган ушбу семинарда пестицидларни бошқариш соҳасидаги ҳуқуқий ва институционал муаммолар, Роттердам конвенцияси ва GHS тизимига қўшилиш, лицензиялаш ва назорат амалиётларини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, ўта хавфли пестицидлардан босқичма-босқич воз кечиш, хавфсизроқ воситаларни жорий этиш бўйича тавсиялар берилди.

ФАОнинг Ўзбекистондаги вакили ўринбосари Шерзод Умаров семинарни муҳим қадам сифатида баҳолар экан, соҳага замонавий, комплекс ёндашув жорий этилишини таъкидлади. Халқаро экспертлар — Стефан Робинсон ва Ирина Киреева пестицидлар ҳаёт циклини бошқариш, халқаро стандартларга мос қонунчиликни шакллантириш бўйича ўз хулосаларини тақдим этди.
Семинар якунида пестицидларни ишлаб чиқаришдан тортиб, уларни йўқ қилишгача бўлган барча босқичларни қамраб олган тизимни шакллантириш ва ушбу йўналишда ҳуқуқий-амалий чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш бўйича тавсиялар қабул қилинди. Ушбу семинар хавфсиз қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва халқаро савдо талабларига мослашиш йўлидаги муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Сардобанинг сири нимада?
- Тошкентда «Иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви соҳаларида илғор тадқиқотлар» мавзусидаги халқаро илмий симпозиум ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг