Тошкентда Ўзбекистон—Миср бизнес-форуми бўлиб ўтди
Миср Ишбилармонлар кенгаши раиси Мотаз Раслан бошчилигидаги делегация 3-5 июнь кунлари ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турибди.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси маълумотига кўра, ташриф давомида 100 дан ортиқ озиқ-овқат, чарм, кимё саноати, транспорт-логистика, электротехника ва бошқа соҳаларда иш юритувчи ишбилармон доира вакиллари иштирокида Ўзбекистон—Миср бизнес-форуми ҳамда В2В форматидаги икки томонлама учрашувлар ташкил этилди.
Унда тегишли тармоқ бирлашмалари вакиллари томонидан давлатимизнинг инвестицион салоҳияти ва савдо-иқтисодий муносабатларни ривожлантириш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақидаги маълумотлар тақдим этилди.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон ва Миср ўртасидаги товар айланмаси 2023 йил ҳолатига кўра, 30,5 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Мисрга амалга оширилган экспорт ҳажми 25,6 миллион доллар, импорт ҳажми 21,5 миллион доллардан иборат.
Форум якунлари бўйича, икки давлат ишбилармон доира вакиллари ўртасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган бир қатор келишувларга эришилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг