Тошкентда ўқувчилардан синф фондига мажбурий пул йиғган ўқитувчи ишдан бўшатилди

14:11 22 Апрель 2024 Жамият
354 0

Яқинда Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги 257-мактабда ўқувчилардан мактаб фондига мажбурий пул (ҳар бири 25 минг сўмдан) йиғилгани ҳақида хабар тарқалган эди.

Тошкент шаҳар мактабгача таълим ва мактаб таълими бошқармаси ушбу ҳолатга муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, ишчи гуруҳ томонидан умумтаълим муассасасида текшириш ишлари ташкил этилган.

«Юнусобод туманидаги 257-мактаб ўқитувчиси Н.Н. ноқонуний хатти-ҳаракатни содир этганлиги сабабли мактаб маъмурияти у билан тузилган шартномани бекор қилган. Ўқитувчи ишдан бўшатилганлигини билдирамиз», дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?