Тошкентда «Олам ичра танҳо – Навоий» фотокўргазмаси очилди
Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида Япониянинг Сока университети делегацияси иштирокида йирик маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Дастлаб университет ҳовлисидаги «Дўстлик боғи»да буюк мутафаккир Алишер Навоий ҳайкали пойига сакура кўчати экилди. Ушбу рамзий анъана Ўзбекистон ва Япония дўстлигининг ифодаси бўлиб, Сока университети асосчиси, тинчлик ва инсонпарварлик ғоялари тарғиботчиси доктор Дайсаку Икеда хотирасига бағишланди.

Сўнг университет фойесида «Олам ичра танҳо – Навоий» номли фотокўргазма очилди. Унда Дайсаку Икеда томонидан чекилган ноёб фотосуратлар намойиш этилди. Делегация ТошДЎТАУга 35 та махсус тарихий суратларни туҳфа қилди.
Университет анжуманлар залида давом этган учрашувда доктор Икеда ҳаёти ва фаолиятига бағишланган видеоролик намойиш этилди. Шундан сўнг университет ректори, академик Шуҳрат Сирожиддинов, Сока университети президенти профессор Судзуки, делегация раҳбари доктор Ёшиюки Нагаока ҳамда Ўзбекистон Маданий мерос агентлиги вакиллари нутқ сўзлаб, Навоийнинг инсонпарварлик ва бағрикенглик ғоялари билан Икеда тинчлик фалсафаси ўртасидаги муштаракликни таъкидладилар.

Тадбир якунида ТошДЎТАУ талабалари томонидан тайёрланган ижодий дастур меҳмонларга намойиш этилди.
Учрашув буюк аждодимиз Алишер Навоийнинг «Ёр ўлинг бир-бирингизга» ҳикматли чақириғи ва доктор Дайсаку Икеданинг тинчлик йўлидаги фаолияти ўртасидаги уйғунликни намоён этди ҳамда Ўзбекистон ва Япониянинг таълим ва маданият соҳаларидаги ҳамкорлигини мустаҳкамлашга хизмат қилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг