Тошкентда метро ходимидан пул ундириб келган шахс ушланди

17:08 11 Апрель 2025 Жамият
376 0

Фото: «Тошкент метрополитени»

Тошкент шаҳрида метрополитен ходимидан пул ундириб келган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда «Тошкент метрополитени» ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, «Режим тартибини таъминлаш» хизмати ходимлари томонидан аввал Жиноят кодексининг 166- (талончилик) ва 169-моддалари (ўғирлик) билан судланган фуқаро М.А. «Ҳаракат» хизмати «Қўйлиқ» бекати навбатчиси А.А.нинг шахсий ҳаётига таҳдид қилгани ва зўравонлик йўли билан уни қўрқитиб, 500 минг сўм миқдори пул талаб қилгани тўғрисида маълумот олинган. Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси ИИВ Метрополитенда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси масъул ходимларига хабар берилган.

Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Метрополитенда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан «Тошкент метрополитени» ДУК «Режим тартибини таъминлаш» хизмати билан ҳамкорликда кеча, 10 апрель куни ўтказилган тадбирда фуқаро М.А. метрополитеннинг «Ҳаракат» хизмати бекат навбатчиси А.А.дан «Қўйлиқ» метро бекатида товламачилик йўли билан навбатдаги 500 минг сўм пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозирда М.А. ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўрнатилган тартибда ҳибсга олинган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?