Тошкентда «Мен ғолиб» шиори остида югуриш марафони ўтказилди

Фото: Сирожиддин Вохидов / «Халқ сўзи»
Пойтахтимиздаги «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуасида «Мен ғолиб» шиори остида югуриш марафонига старт берилди.

Тадбир очилишига Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Президент Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари, Қуролли кучлар фахрийлари ҳамда турли вазирликлар ва ташкилотлардан келган меҳмонлар ҳамда спортга бефарқ бўлмаган кўнгиллилар жам бўлди.

Марафон қатнашчилари Қорақамиш, Кичик ҳалқа йўли, Сағбон, Олтинсой, Дилсарой кўчалари орқали «Ғалаба боғи»даги финишга етиб келишди.

Мазкур марафон фуқаролар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, ўсиб келаётган ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда уларни эртанги кунга бўлган ишончини янада мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилди.

«Мен ғолиб» шиори остидаги марафонда юрт посбонлари Ватанимиз байроғини баланд кўтариб, белгиланган масофани босиб ўтишди. Бу эса пойтахт кўчаларига байрамона кайфиятни олиб кирди, десак муболаға эмас.

Ҳарбий хизматчилар ўртасидаги марафонда 1 ўринга Мудофаа вазирлиги шарафини ҳимоя қилган Марказий ҳарбий округи ҳарбий хизматчиси, лейтенант Нуриддин Раҳматов сазовор бўлди. 2 ўрин эса Давлат хавфсизлик хизмати вакилига насиб этган бўлса, 3 ўринни ҳам Мудофаа вазирлиги жамоаси вакили қўлга киритди.

Жисмоний имконият, куч ва ироданинг мустаҳкамлигини синовдан ўтказиш имконини берган марафонда олий ҳарбий таълим муассасалари курсантлари орасидан ҳам ғолиблар аниқланди. Унга кўра 3 ўрин Ички ишлар академияси, 2 ўрин Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети ҳамда 1 ўрин Қуролли кучлар академияси шарафини ҳимоя қилган курсантларга насиб этди.

Умумжамоа ҳисобида 3 ўринни Президент Давлат хавфсизлик хизмати жамоаси эгаллади. 2 ўринни Давлат хавфсизлик хизмати вакиллари қўлга киритишган бўлса, марафоннинг мутлақ ғолиби сифатида Мудофаа вазирлиги жамоаси эътироф этилди.

Марафон сўнгида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан медаль, кубок ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Гидроэнергетикадаги лойиҳалар ижроси кўриб чиқилди
- Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида
- АҚШ Украина учун тинчлик режасининг асосий элементини маълум қилди
- Пойтахт эҳтиёжини таъминлаш учун қуввати 2 минг 400 мегаваттли 4 та йирик қуёш станциялари барпо этилади
- Швеция парламенти Украинага 600 миллион долларлик ҳарбий ёрдам ажратишни маъқуллади
- Дональд Трампнинг ҳибсга олиниш хавфи маълум бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг