Тошкентда маст ҳайдовчи туфайли 5 та автомобиль тўқнашди
Иллюстратив фото
Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида 23 ёшли маст ҳайдовчи сабаб 5 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 8 февраль куни соат 15:30 ларда Янгиҳаёт тумани Янги Сергели кўчасидаги «Index» бозор ҳудудида 2002 йилда туғилган Б.Х. бошқарувидаги «Lacetti», 1984 йилда туғилган С.М. бошқарувидаги «Lacetti», 1998 йилда туғилган Б.Қ. бошқарувидаги BYD, 2001 йилда туғилган А.Э. бошқарувидаги «Spark» ҳамда 1998 йилда туғилган И.М. бошқарувидаги BYD русумли транспорт воситалари ўзаро тўқнашуви оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Билдирилишича, ҳодисага «Lacetti» ҳайдовчиси – 2002 йилда туғилган Б.Х. маст ҳолатда руль бошқарувини йўқотгани сабаб бўлган. Оқибатда «Spark» русумли автомашина ҳайдовчиси 2001 йилда туғилган А.Э. ва йўловчиси 2000 йилда туғилган Ф.У. га шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Ялдо кечаси» романининг тақдимоти ўтказилди
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг