Тошкентда маст эркак девордан танишининг машинаси устига сакраб, уни ҳайдаб кетди
Фото: Иллюстратив фото
Ижтимоий тармоқларда номаълум шахс автотураргоҳдаги автомашинага девордан сакраб тушиб, уни бошқаргани акс этган видео тарқалди. Ҳодиса кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
Маълум бўлишича, воқеа 9 август куни соат 08:00 ларда Бектемир туманидаги савдо мажмуаларидан бирида содир бўлган. 1991 йилда туғилган Б.К. маст ҳолда таниши — 1996 йилда туғилган Н.Б.га тегишли «Ваз-2108» автомашинаси устига автотураргоҳ деворидан сакраб тушиб, том қисмига шикаст етказган.
Шундан сўнг у автомашинани автотураргоҳ ҳудудида ҳайдаб юрган. Аниқланишича, Б.К. маст ҳолатда бўлгани сабабли савдо мажмуасига киритилмаган. Тезкор чора-тадбирлар натижасида у ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Б.К.га Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 200-моддаси («Ўзбошимчалик»), 183-моддаси («Майда безорилик») ва 194-моддаси («Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик») бўйича баённома расмийлаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг