Тошкентда «Malibu» ҳайдовчиси 45 ёшли эркакни уриб юборди
Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида инсон ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ЙҲХБ хабар берди.
Maълум қилинишича, бугун, 11 май куни соат 04:00 лар атрофида Мирзо Улуғбек тумани Феруза кўчаси Оқтепа лаваш биноси қаршисида 20 ёшли йигит «Malibu» автомашинасини бошқариб кетаётиб, 45 ёшли эркакни уриб юборган.
ЙТҲ оқибатида пиёда воқеа жойида вафот этган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Сергели туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 27 ёшли эркак вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Бугун 2026 йилги Жаҳон чемпионатига қуръа ташланади
- Президент пойтахтда транспорт тизимини янгилашга доир муҳим қарорни имзолади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг