Тошкентда «Lacetti» ва «Leapmotor» иштирокида аянчли ЙТҲ содир бўлди (+видео)

12:33 15 Февраль 2026 Жамият
305 0

Ижтимоий тармоқларда «Lacetti» ҳамда «Leapmotor» автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани акс этган видеотасвирлар кенг тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ муносабат билдирди.

Унда айтилишича, бугун, 15 февраль куни соат 09:00 ларда Сергели тумани Қипчоқ-Қурувчилар кўчалари чорраҳасида «Lacetti» русумли автомобиль ҳамда «Leapmotor» русумли автомобиллар тўқнашуви оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида «Lacetti» русумли автомобиль ҳайдовчисига ва бекатда турган 1 нафар пиёдага шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?