Тошкентда "Истамбул" технопаркининг “TALENT HUB” инкубация маркази ташкил этилади
2020 йил 5 ноябрь куни – ҳар йили ўтказилиши анъанага айланган “INNOWEEK-2020” халқаро инновацион ғоялар ҳафталигининг учинчи куни Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан Туркия инвесторлари билан икки томонлама ҳамкорликни назарда тутувчи Ҳамкорлик баённомаси имзоланди.
Баённома Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Ойбек Норинбaев ва Туркия Республикаси Президенти Администрациясининг Инсон ресурсларини бошқариш офиси Президенти, проф. Салим Атай томонидан имзоланди. Тадбирда, шунингдек, «Истанбул» технопарки Директорлар кенгаши раиси - проф. Метин Еребакан ҳам иштирок этди.
Ушбу Баённома Туркия Республикаси Президенти администрациясининг Инсон ресурсларини бошқариш офиси билан имзоланиб, Тошкент шаҳрида «Истамбул» технопаркининг “TALENT HUB” инкубация марказини ташкил этишни, янги технологиялар соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш, илмий технопарклар ва инкубаторлар ташкил этиш, уларни ривожлантириш ва бошқаришни назарда тутади.
Баённоманинг имзолаш маросими давомида Тошкент шаҳрида «Истамбул» технопаркининг “TALENT HUB” инкубация марказини ва кейинги босқичда «Истамбул» технопаркининг филиалини очиш масалалари муҳокама қилиниб, амалга ошириладиган ишлар режалаштириб олинди.
— Бугунги кунда Туркия Республикаси Ўзбекистон учун асосий стратегик шерик ҳисобланади, — деди О. Норинбaев. — Биз кўп асрлардан буён ривожланиб келган Туркия-Ўзбекистон муносабатларига катта ҳурмат ва илиқлик билан қараймиз ҳамда Туркия Республикасига биродар халқ сифатида муносабатдамиз.
Ушбу Лойиҳа соғлиқни сақлаш, вакцинация, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, қурилиш, алоқа ва коммуникация соҳаларида, мудофаа соҳасида самолётларни яратиш, янги технологиялар, турли соҳалардаги тадқиқотлар ва бошқаларда кенг технологик йўналишларни бирлаштиради.
Бугунги кунда вазирлик «Истанбул» технопаркининг «TALENT HUB» инкубация марказини Инновацион ривожланиш вазирлигининг янги биносига жойлаштириш масаласи ҳал қилинган. Тегишли жиҳозлар ва инфратузилма билан таъминланган тегишли хоналар ажратилган.
Тошкент шаҳрида Ўзбек-Турк технопаркини яратиш лойиҳасини амалга оширишни жадаллаштириш мақсадида ҳозирги кунда Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ер участкаси ажратиш масаласи устида иш олиб борилмоқда.
Ҳамкорлик муносабатларини ривожлантириш қўшма дастурларини ташкил этиш, тажриба алмашиш ва малака ошириш учун мустаҳкам платформа яратишга имкон беради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг