Тошкентда иссиқ сув ва иситиш тарифлари оширилади
Тошкент шаҳрида иссиқ сув ва иситиш нархлари оширилиши кутилмоқда. Бу ҳақда 22 август куни халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши қабул қилган қарорда маълум қилинди.
Аҳоли учун чакана тарифлар 15 фоизга ошади — 121 617 сўмдан 139 860 сўмгача (ҚҚСсиз).
Юридик шахслар учун тариф 40 фоизга — 244 497 сўмдан 342 296 сўмгача кўтарилади.
Бюджет ташкилотлари учун нарх 18,8 фоизга — 801 963 сўмдан 952 797 сўмгача оширилади.
База тарифи эса 7 фоизга кўтарилиб, 664 465 сўмдан 711 641 сўмгача етади.
Ҳозирча янги тарифларнинг аниқ қачондан кучга кириши маълум эмас. Аввалроқ Veolia Energy Tashkent компанияси уларни жорий йилнинг 1 октябридан оширишни таклиф қилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг