Тошкентда иситиш мавсуми расман якунланди

10:35 18 Март 2025 Жамият
204 0

Тошкент шаҳрида 18 мартдан иситиш мавсуми якунланмоқда. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, белгиланган меъёрларга кўра, иситиш мавсуми ўртача суткалик ҳаво ҳарорати +8°C дан юқори бўлган 5 кунлик давр тугаган куннинг эртасидан бошлаб тугайди.

Гидрометеорология марказининг прогнозига кўра, яқин 5 кун ичида кундузги ҳаво ҳарорати +20−22°C, кечаси эса +10°C дан юқори бўлади. Сўнгги ҳафта давомида Тошкентда кундуз кунлари ҳаво ҳарорати +18−19°C ва ундан юқори, кечалари эса +8°C дан пастга тушмаяпти.

Қайд этилишича, айни пайтнинг ўзида ҳам пойтахтда ўртача суткалик ҳарорат +12−13°C дан ошган, бу иситиш мавсумини якунлаш учун белгиланган меъёрларга мос келади.

«Юқоридагилардан келиб чиқиб, 2024−2025 йиллардаги иситиш мавсуми расман 2025 йил 18 мартда якунланишини маълум қиламиз», дейилади ҳокимлик хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?