Тошкентда илк бор 10 метрлик кабоб фестивали ўтказилади

Жорий йил 18 октябрь куни соат 11:00дан 15:00га қадар пойтахтимизнинг «Наврўз» истироҳат боғида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан 10 метрлик кабоб фестивали ўтказилади.
«Фестивалда сизларни миллий таомлар, мусиқий чиқишлар ва юлдузли меҳмонлар кутмоқда! Тадбир бошловчилари: Дилшод Мирзаматов ва Шукурулло Исроилов. Томошабинлар ошпазлар маҳоратини махсус тайёрланган майдонда томоша қилиш имкониятига эга бўлади. Соат 12: 00да эса ошпазлар кабобни тайёрлаб, унинг 10 метрлик рекорд узунлиги ўлчаш учун панжара устига қўйишади. Шунингдек, фестивалда ҳунармандлар, рассомлар, асал кўргазмаси ва бошқа кўплаб қизиқарли дастурлар бўлиб ўтади» дейилади қўмитанинг хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Миллий сертификат имтиҳони натижалари 21 иш куни ичида эълон қилинади — Билимни баҳолаш агентлиги
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ички ишлар вазири Бухоро вилояти ИИБнинг 10 га яқин раҳбарини ишдан бўшатди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Янги ҳафта аввалида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
- “Қутадғу билиг” достони қўлёзмасининг факсимиле нусхаси яратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг