Тошкентда ҳокимият мансабдори қамоққа олинди
Фото: ДХХ
Тошкент шаҳри Учтепа туманида ҳокимият вакилининг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ДХХнинг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ва пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда Учтепа тумани ҳокимлигининг Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ва ободонлаштириш бўлими бош мутахассиси ноқонуний равишда тадбиркордан 3 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Аниқланишича, ҳокимият вакили гўёки жорий йилда Учтепа тумани ҳудудида бузилиши лозим бўлган савдо дўконлари ва бошқа манзиллар рўйхати тузилаётганлигини рўкач қилиб, тадбиркорга тегишли дўконни туман ҳокимлигида юқори лавозимда ишловчи яқин алоқалари орқали мазкур рўйхатга киритмаслик ҳамда буздирмаслик эвазига ушбу пул маблағини талаб қилган.
Билдирилишича, ҳозирда бош мутахассисга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг