Тошкентда фуқаро уйини таъмирлаш вақтида ертўладан граната ва қуроллар топиб олди (+видео)
Тошкентда фуқаро уйини таъмирлаш вақтида ўқ-дорилар, қурол ва портловчи моддалар топиб олди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, шу йилнинг 2 декабрь куни 1987 йилда туғилган фуқаро Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг 102 рақамига қўнғироқ қилиб, уйини таъмирлаш вақтида ертўладан қурол ва ўқ-дорилар топгани ва уларни ўз ихтиёри билан топширишини маълум қилган.
Келиб тушган мазкур мурожаат юзасидан тезкор тадбир ходимлари томонидан ушбу фуқаронинг яшаш хонадони кўздан кечирилган.
Текширув давомида фуқаронинг яшаш хонадони ертўласида бир дона RGD-5 қўл гранатаси, бир дона TOZ-8 русумли ўқотар қурол, битта IJ-27E русумли ўқотар қурол, портлатиш қурилмаси, беш дона қўл гранат запали, бир дона электродетонатор ҳамда унинг портловчи шнури ва 546 дона турли хилдаги жанговар ўқ-дорилар ҳамда 1 минг 100 дона пневматик қурол ўқлари, шунингдек, ўткир тиғли жисмлар борлигини аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.
Тезкор суриштирув давомида мазкур қурол, ўқ-дорилар ва портловчи моддалар унинг марҳум отасига тегишли эканлиги маълум бўлган. Ушбу шахс Мудофаа вазирлигининг турли бўлинмаларида фаолият юритиб, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Қуролли кучлар академиясидан нафақага чиққани ҳақидаги маълумотлар олинган.
Эслатиб ўтамиз, шу каби воситаларни ноқонуний сақлаш, олиб юриш ёки ихтиёрий топширмаслик ҳолатлари аниқланган тақдирда, Жиноят кодексининг 248-моддасига асосан, икки йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг