Тошкентда фуқаро автомобиль капотини «аквариум»га айлантириб, ҳаракатланди (+видео)
Ижтимоий тармоқларда фуқаро машинасининг олд капотига ҳимоя плёнкасини ёпиштириб, ичига сув ва балиқлар солиб ҳаракатлангани акс этган видеолар кенг тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Экология вазирлиги муносабат билдирди.
Унда айтилишича, ҳолат Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда ўрганилган. Ўрганишлар натижасида ушбу ҳуқуқбузарлик Тошкент шаҳрида фуқаро И.Н. томонидан содир этилганлиги аниқланган.
Ҳозирда қонунбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 111-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари — 1 миллион 125 минг сўм миқдорида жарима белгиланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг