Тошкентда фуқаро 9-қават деразасидан ўзини пастга ташлади
Ижтимоий тармоқларда Тошкентда фуқаро 9-қаватдан тушиб кетгани тасвирланган видео ва хабарлар тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ маълумот берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 21 июль куни тахминан соат 01.30 ларда Юнусобод тумани, 9-мавзе ҳудудидаги кўп қаватли уйларнинг бирида, 2002 йилда туғилган фуқаро Т.Р, шу уйнинг 9-қаватидаги деразадан ўзини пастга ташлаган. У кириш йўлагининг том қисмига урилиб, ерга тушгани айтилмоқда.
Натижада фуқаро «БМЁЖ, БМЧ, чап ўмров суяги, ўнг кўкрак суяги, биринчи бел умуртқаси компрессион синиши 2,3-даража, травматик шок 2-даражаси» ташхиси билан шифохонага олиб борилган ва ҳозирда шифокорлар назоратида.
«Ўрганиш жараёнида аниқланишича, фуқаро 2024 йилнинг охиридан буён руҳиятида ўзгаришлар содир бўлиши бошланганлиги ва психолог-шифокор текширувларидан ўтказилганлиги маълум бўлди», дейилади хабарда.
Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
Аввалроқ Тошкентда 19 ёшли қиз ҳаракатдаги машинадан ўзини ташлагани тўғрисида хабар қилгандик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг