Тошкентда Франция виза маркази очилди
Шу йилнинг 11 март куни Франциянинг Ўзбекистондаги элчиси Валид Фук Тошкентда Францияга сафар қилиш учун барча виза аризаларини қабул қилишга масъул бўлган янги марказни очди. Бу ҳақда дипломатик ваколатхона матбуот хизмати хабар берди.
«Бундан буён сифатли хизмат кўрсатишни таъминлаш мақсадида ариза топшириш ва ҳужжатларни қабул қилиш фақат TLSContact маркази орқали амалга оширилади», — дейилади хабарда.
Мазкур марказ қуйидаги манзилда жойлашган: «Inco» бизнес маркази, Фидокор кўчаси, 32-уй, 4-қават.
Таъкидлаш жоизки, авваллари виза аризалари Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳузурида фаолият юритган виза бўлими томонидан қабул қилинар эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг