Тошкентда ер нархи қанча арзонлади?
Марказий банк Ўзбекистон кўчмас мулк бозори бўйича-2024 йилги таҳлилини эълон қилди.
Ҳисоб-китобларга кўра, пойтахтда бир сотих ер нархи ўтган йилнинг декабрь ойи ҳолатида ўртача 352 миллион сўмни ташкил этган. Бу кўрсаткич 2023 йилга қараганда 10 миллион сўмга арзонроқ. Шунга қарамасдан, республика бўйлаб энг қиммат ер Тошкент шаҳрида.
Пойтахтдаги бир сотих ер нархи 2022 йилда 263 миллион, 2023 йилда 362 миллион, 2024 йил ҳолатида эса 352 миллион сўм бўлган.
Янги уйлар нархи ўтган йил сўмда 11,4 фоиз, долларда 6,7 фоизга ошган. Эски уйларнинг нархи эса сўмда 6,3 фоиз, долларда 1,8 фоизга қимматлаган.
Ҳудудлар кесимида солиштирганда, Тошкент вилоятида бир сотих ер нархи 100 миллион сўм атрофида бўлгани қайд этилди. Яъни, пойтахтдаги ер участкаси нархи Тошкент вилоятидаги участка қийматидан 3,5 баравар юқори.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг