Тошкентда дзюдога ихтисослашган янги спорт зали фойдаланишга топширилди

Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»
Тошкент шаҳри марказида жойлашган 17-сонли умумтаълим мактаби ҳудудида дзюдога ихтисослашган янги спорт зали фойдаланишга топширилди. Мазкур иншоот Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланган «Дзюдо спортини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 286-сонли қарор ҳамда Халқаро дзюдо федерацияси (ИЖФ), Мактабгача таълим ва мактаб таълими вазирлиги, Спорт вазирлиги ва Ўзбекистон дзюдо федерацияси ўртасида имзоланган ҳамкорлик меморандуми асосида барпо этилди.
Спорт зали «Болалар учун дзюдо» дастури доирасида қурилган бўлиб, мамлакатда дзюдо спортини оммалаштиришга қаратилган 16-иншоот ҳисобланади. 40х26 метр ўлчамдаги замонавий залда 4 та татами гилами, ўғил болалар ва қизлар учун алоҳида кийиниш хоналари, мураббийлар хонаси ва дзюдо спорт клубининг офиси жойлашган. Залда кунига 500 нафаргача спортчи шуғулланиши мумкин.
Янги спорт зали болалар ва ёшлар орасида дзюдо спортини ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда ёш авлодни спортга кенг жалб этишга хизмат қилади.
Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг