Тошкентда самбо ва кураш бўйича жаҳон чемпиони Камолиддин Расулов бошқа бир спортчи томонидан пичоқлаб ўлдирилди

17:13 14 Сентябр 2021 Жамият
462 0

Архив сурат

Тошкентда самбо ва кураш бўйича жаҳон чемпиони Камолиддин Расулов бошқа бир спортчи томонидан пичоқлаб ўлдирилди.

Тошкент шаҳрида қашқадарёлик кураш жаҳон чемпиони 29 ёшли Камолиддин Расулов бошқа бир чемпион йигит томонидан пичоқлаб, ўлдирилган. Ушбу маълумотни Бош прокуратура матбуот котиби ҳам тасдиқлади. 

Бош прокуратура матбуот котибининг берган маълумотига кўра, 13 сентябрь куни соат 21:30 да фуқаро Ш. Т. таниши Камолиддин Расуловга қўнғироқ қилиб, ундан харид қилиб олган витаминни тавсиясига кўра истеъмол қилгани натижасида соғлиғи ёмонлашганини, шифокорлар бу касалликнинг давоси йўқлигини билдирганини айтиб, уни уйи олдига чақирган.

Улар кўришгач, ўзаро жанжаллашиб қолиб, Ш.Т. ёнида олиб чиққан ошхона пичоғи билан Камолиддин Расуловни турли соҳаларига бир неча маротаба уриб, қасддан ўлдирган.

Айни пайтда Учтепа тумани прокуратураси томонидан Ш.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, у Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.

Камолиддин Расулов 2012 йил самбо бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан эди.

Камолиддин Расулов дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоасига номзод спортчи, халқаро тоифадаги спорт устаси эди. 

У 2019 йилги Тошкент Гран-при турнирининг кумуш медали совриндори бўлган. Камолиддин Расулов кеча эълон қилинган IJF рейтингининг -81 кг вазн тоифасида 34-ўринни эгаллаб турганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?