Тошкентда дарахт қулаб 3 та машинани босиб қолди
Фото: Telegram
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида кўп йиллик дарахт қулаб, учта машинани босиб қолгани тасвирланган видео ва фототасвирлар тарқалди. Пойтахт Экология бошқармаси матбуот хизмати ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Билдирилишича, ушбу ҳолат Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасининг тезкор гуруҳ инспекторлари, Юнусобод тумани инспекторлари ҳамда Академик Ф.Н.Русанов номидаги Тошкент ботаника боғи дендрологи Атиргул Холмирзаева томонидан жойига чиқиб ўрганилган.
Аниқланишича, 1 туп шумтол дарахтининг қулашига табиий омиллар таъсири сабаб бўлган. Шундан сўнг ҳодиса оқибатларини бартараф этиш борасида туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан манзилда тегишли тартибда ишлар олиб борилган.

Экология бошқармаси хабарида ҳолат туфайли етказилган зарар ҳам унинг миқдори ҳақида ҳам маълумот келтирилмаган. Қолган мутасадди идоралар ҳам ҳозирча расмий изоҳ бергани йўқ.
Маълумотларга кўра, катта дарахт тўғридан-тўғри йўлнинг қатнов қисмига қулаб тушган ва учта автомобиль — «Nexia», «Spark» ва BYDʼни босиб қолган. Гувоҳлар ҳеч ким жабрланмагани, бироқ автомобиллар техник шикастланганини айтмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг