Тошкентда «Cobalt» билан тўқнашган «Lacetti» ёниб кетди

10:20 21 Октябр 2025 Жамият
334 0

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида «Cobalt» билан тўқнашган «Lacetti» бутунлай ёниб кетди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, бугун, 21 октябрь куни соат 00:10 да Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳкўчасида «Lacetti» ва «Cobalt» автомашиналари иштирокида тўқнашув содир бўлган. ЙТҲдан сўнг, «Lacetti» автомашинасида ёнғин юзага келган.

Пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармасига кўра, ёнғин-қутқарув техникалари воқеа содир бўлган жойга 00:22 да етиб бориб, ёнғин соат 00:29 да ўчирилган.

ЙҲХБ ЙТҲ оқибатида «Cobalt» йўловчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилганини маълум қилди. ФВБ эса ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқлигини билдирган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ҳамда ФВБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?