Тошкентда бегонанинг автомобилига шикаст етказган номаълум шахс қўлга олинди
Ижтимоий тармоқларда номаълум шахс «Матиз» русумли автомашинага шикаст етказганлиги акс этган тасвирлар тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси маълумот берди.
Унда айтилишича, жорий йилнинг 2 январь куни Юнусобод тумани, 13-мавзе ҳудудида, 1999 йилда туғилган фуқаро Б.Г. маст ҳолатда, 1954 йилда туғилган фуқаро О.Р. га тегишли «Матиз» русумли автомашинасига шикаст етказган. Кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида фуқаро Б.Г. қўлга олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Текширув жараёни Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи томонидан шахсан назоратга олинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар QR-кодсиз фаолият юритса жаримага тортилади
- Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот совриндорлари маълум бўлди
- Хонанда Раҳматилло Юсупов 44 ёшда вафот этди
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Сизни ажаблантирадиган анъаналар. Дунё бўйлаб янги йил қандай нишонланади?
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг