Тошкентда аёлга қўл кўтарган эркак қамалди

11:19 24 Июль 2025 Жамият
208 0

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида эркак киши аёлга куч ишлатгани акс этган видео тарқалиб, турли муносабатларга сабаб бўлди. Ушбу ҳолат юзасидан пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси маълумот берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 22 июль куни тахминан соат 13.30 ларда Миробод тумани, Қўйлиқ-1 даҳаси ҳудудидаги кўп қаватли уйлар олдида 1993 йилда туғилган С.А. ўзаро келишмовчилик оқибатида олдиндан таниши бўлган 1999 йилда туғилган Т.К. га нисбатан куч ишлатиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан жамоат тартибини бузган.

Шунга қарамасдан, жабрланувчи аёл ички ишлар органларига ёки шифохонага мурожаат қилмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси («Майда безорилик») ва 194-моддаси («Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик») аломатлари билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судига юборилган. Суд томонидан С.А. га нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Аввалроқ Ижтимоий тармоқларда Ангрен шаҳрида вояга етмаган 14 ёшли қиз 4 нафар йигит томонидан зўрлангани мазмунидаги хабарлар тарқалгани ҳамда ушбу ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани маълумот бергани тўғрисида хабар қилгандик.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?