Ижтимоий тармоқларда 14 ёшли қиз 4 нафар йигит томонидан зўрлангани тўғрисида хабарлар тарқалди
Ижтимоий тармоқларда Ангрен шаҳрида вояга етмаган 14 ёшли қиз 4 нафар йигит томонидан зўрлангани мазмунидаги хабарлар тарқалди. Бу жамоатчилик томонидан кескин танқидларга сабаб бўлди. Ушбу ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани маълумот берди.
Қайд этилишича, мазкур вазият юзасидан 09.05.2025 йилда Ангрен шаҳар ИИБ томонидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Тергов жараёни устидан Ангрен шаҳар прокуратураси томонидан назорат амалга оширилмоқда.
«Болалар омбудсмани ўз ваколати доирасида вояга етмаганга нисбатан содир этилган жиноят юзасидан олиб борилаётган иш юритуви бўйича кузатувни олиб бормоқда. Шу билан бирга, жабрланувчи қизнинг процессуал ҳуқуқлари кафолатланганлигини таъминлаш масаласи ҳам доимий мониторингда», дейилади хабарда.
Маълумотларга кўра, болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш борасида ваколатли давлат органи сифатида, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги мазкур ҳолатни алоҳида назоратга олган. Агентликнинг ҳудудий «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази мутахассислари жабрланган болани ҳимоялаш ва реабилитация қилиш юзасидан ўз вақтида комплекс чораларни кўрмоқда.
Таъкидлаш жоиз, вояга етмаган қиз ҳозирда бронхопневмания ва анемия ташхиси билан касалхонада даволанмоқда.
Аввалроқ Олмалиқ шаҳридаги хусусий мактабгача таълим муассасасида бола калтаклангани тўғрисида хабар қилинганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг