Тошкентда автобус юк машинаси билан тўқнашиб кетди

Видеодан кадр
Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида автобус ЗИЛ юк машинаси билан тўқнашиб кетди. Пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Билдирилишича, воқеа кеча, 29 сентябрь куни соат 21:20 да Жарқўрғон кўчасида содир бўлган. ЗИЛ русумли юк машинаси ва «Yutong» русумли автобус ўзаро тўқнашиб кетган.
ЙҲХБга кўра, ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида «Yutong» ва «King Long» русумли автобуслар ҳамда «Onix» иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган эди. Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида юз берган ЙТҲда эса «Isuzu» русумли автобус ичидаги йўловчилари билан ағдарилиб кетганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Экрандаги қабоҳатнинг ҳаётдаги акси ёки енгил-елпи сериаллар жамиятга нима беряпти?
- Нью-Йорк манзаралари
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг