Тошкентда иккита автобус ва «Onix» иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Видеодан кадр
Тошкент шаҳрида «Yutong» ва «King Long» русумли автобуслар ҳамда «Onix» иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, бугун, 25 сентябрь куни соат 10:10 ларда пойтахтнинг Мирзо Улуғбек тумани М.Улуғбек кўчасида «King Long» русумли автобус ҳайдовчиси А.С. бир йўналишда ўзига нисбатан олдинда ҳаракатланаётган «Yutong» русумли автобусга нисбатан оралиқ масофани сақламагани туфайли йўл-транспорт ҳодисасини содир бўлган.
Ўз навбатида, «Yutong» русумли автобус тўқнашувда олган инерцияси таъсирида ўзига нисбатан олдинда ҳаракатланаётган «Onix» русумли автомобилга бориб урилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса сабабли «King Long» русумли автобусда йўловчи сифатида кетаётган 46 ёшли М.И. қўрқиш ва қаттиқ стресс ҳолатига тушиб қолган. Унга тиббиёт масканида тез-тиббий ёрдам ходимлари томонидан биринчи ёрдам кўрсатилган.
Тўқнашув оқибатида ҳар иккала автобус ҳам техник шикастланган. Ҳозирда мазкур ЙТҲ ўрнатилган тартибда шаҳар ЙҲХБ ходимлари томонидан расмийлаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг