Тошкентда автобус бекатларидаги дўконлар олиб ташланади
Иллюстратив фото
Тошкент шаҳрида автобус бекатларидаги савдо дўконлари фаолиятига чек қўйилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бир муддат олдин Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази мутахассислари шаҳардаги энг тирбанд 472 километр автомобиль йўлини аниқлаган ва устувор йўналишларда ишлар бошлаган. Биринчи босқичда 100 километр ҳудуд қамраб олиниб, 360 дан ортиқ бекат ҳамда 190 та катта-кичик чорраҳа ўрганиб чиқилган.
Audiт натижаларига кўра, жамоат транспорти йўналишидаги бекатлар ҳудудида 110 та савдо объекти жойлашгани аниқланган. Шундан 61 таси бекат мажмуасига эгалик қилиш ёки ундан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаган. Ушбу ҳолатлар бўйича ҳуқуқий баҳо берилиб, тегишли чоралар кўрилиши қайд этилган.
Шаҳар ҳокимлигининг қарорига мувофиқ, барча бекатлар босқичма-босқич янгиланади. Рухсат берувчи ҳужжатларга эга тадбиркорларга эса савдо нуқталарини бошқа жойга кўчириш учун ҳудуд ажратиш ва компенсация тўлаш механизми жорий этилади.
«Бекатлар йўловчилар транспортни эркин ва хавфсиз кутиши, платформалар кенг ва қулай бўлиши, тирбандлик пайтида уларни кенгайтириш имконияти яратилиши ҳамда инклюзив муҳит таъминланиши лозим», дейилади ҳокимлик хабарида.
Таъкидланишича, замонавий жаҳон амалиётида ҳам жамоат транспорти бекатларида савдо объектлари жойлаштирилмайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг