Тошкентда анимацион фильмлар форуми ўтказилади
Illyustrativ foto
Шу йилнинг 18-22 апрель кунлари Тошкентда Tashkent International Animation Forum (TIAF) бўлиб ўтади.
Анимацион форум Кинематография агентлиги ташаббуси билан Швейцария ва Исроилнинг Ўзбекистондаги элчихоналари, Тошкентдаги Гёте институти, Базелевс кинокомпанияси, Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази, Ўзбекистон Миллий кинофонди ҳамда "DRF" community independent filmmakers of Uzbekistan” киностудияси ҳамкорлигида ташкил этилади.
Унда Германия, Грузия, Исроил, Озарбайжон, Тожикистон, Россия, Украина, Чехия, Қозоғистон ва Қирғизистон давлатларидан анимация мутахассислари, шу билан бир қаторда ўзбек аниматорлари ва “Ақлвой”, “Болажон” телеканалларидан вакиллар иштирок этади.
Форум доирасида моҳир аниматорлар томонидан тақдимотлар, маҳорат дарслари, мастер-класлар, ижодий учрашувлар ва шу каби қатор тадбирлар ўтказилади. Жумладан, 10 га яқин давлатлардан ташриф буюрган анимация соҳасида фаолият юритаётган мутахассислар томонидан семинар-тренинглар бўлиб ўтади.
Форумнинг эътиборли жиҳати, унда чет элдан эталон негативлари қайтарилган ўзбек мультфильмлари илк бор кенг жамоатчиликка намойиш этилади.
Шунингдек, "Ёшлик" студиясининг "Зумраша" ҳажвий журнали янги сони тақдимоти ҳамда хориж аниматорлари томонидан яратилган энг яхши мультфильмлар кичик томошабинлар эътиборига тақдим қилинади.
Ушбу форум доирасида вилоятлар бўйлаб ҳам тадбирлар ташкил этилади. Болажонлар учун турли хил мавзуларда мультфильмлар намойиш этилиши билан бирга, мастер-класслар ўтказилади.
Бундан ташқари, болаларга педагоглар ва профессионал аниматорлар билан мулоқот қилиш ва тажриба алмашиш имконияти тақдим қилинади. Улар учун Ўзбекистон анимация студиялари ассоциацияси, “White Line”, “Astir animation studio”, “Futurist studio”, “Dip animation studio” ҳамда хориж анимация студияларининг ишлари намойиш этилади.
Шунингдек, форум доирасида ўсмирлар учун ёш ижодкорлар томонидан яратилган фильмлар тақдимоти ўтказилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг