Тошкентда аҳоли хонадонида йирик ёнғин юз берди

15:27 15 Март 2026 Жамият
445 0

Видеодан кадр

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида жойлашган аҳоли хонадонида ёнғин юз берди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, бугун, 15 март куни соат 11:09 да Юнусобод тумани, Оқтепа 6-тор кўчасида жойлашган шахсий хонадонда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВББга хабар тушган.

Шунга кўра, қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 11:19 да етиб бориб, соат 11:57 алангани қуршаб олиб, 12:16 да тўлиқ ўчиришга эришган. Билдирилишича, ёнғин оқибатида жароҳатланганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?