Тошкентда 4 та машина иштирокида ЙТҲ юз берди

22:04 06 Август 2025 Жамият
265 0

Видеодан кадр

Пойтахтнинг Миробод туманида 4 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Ҳолат юзасидан ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумот берди.

Билдирилишича, бугун, 6 август куни соат 16:40 ларда Тошкент шаҳрининг Миробод тумани Нукус кўчасида «Cobalt», «Малибу», «Labo» ва BYD русумли автомашиналар ўзаро тўқнашуви оқибатида ЙТҲ рўй берган.

Қайд этилишича, ҳодиса туфайли ҳеч ким тан жароҳат олмаган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт тумани Чоштепа кўчасида 9 та енгил машина ва 1 та юк транспорт воситаси иштирокида ЙТҲ содир бўлган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?