Тошкентда 4 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди (+видео)
Ижтимоий тармоқларда «Chery» русумли автомобиль «Malibu-2» автомашинаси томига чиқиб кетгани акс этган видеотасвирлар кенг тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Ички ишлар бош бошқармаси ЙҲХБ муносабат билдирди.
Унда айтилишича, бугун, 17 октябрь куни соат 15:20 ларда Яшнобод тумани, Махтумқули кўчасида «Chery» русумли транспорт воситаси, «Malibu-2» ҳамда 2 та «Cobalt» русумли транспорт воситалари ўзаро тўқнашуви натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур йўл-транспорт ҳодисаси натижасида тан жароҳат олганлар аниқланмаган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг