Тошкентда 31 ёшли аёл ва унинг 12 ёшли фарзанди пичоқланди

Тошкентдаги шифохоналардан бирига 31 ёшли аёл ва унинг 12 ёшли фарзанди оғир аҳволда олиб келинди. Бу ҳақда «Миллар» информацион дастурида маълум қилинган.
Шифокорларнинг сўзларига қараганда, беморларнинг бош, кўкрак қафаси ва елкаларида санчилиб кесилган жароҳатлар бўлган. Уларнинг иккаласи ҳам тезда жарроҳлик амалиётига олинди.
«Операция амалиёти бошланди. Онанинг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда, ўғилнинг ҳолати эса ҳозирда оғир аҳволда бўлиб, жонлантириш бўлимида керакли интенсив даволаш муолажаларини оляпти», дейди шифокор.
Жабрланувчилар ўзларининг яқин қариндоши томонидан пичоқлангани айтилмоқда.
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов ушбу ҳолат юзасидан гумонланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Эндиликда муддати ўтган товарларнинг сотилиши автоматик равишда чекланади
- Хорижий тилларни ўрганмоқчи бўлган ёшларга «2+6» дастурига мувофиқ субсидия ажратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг