Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ юз берди
Видеодан кадр
Тошкент шаҳри Яккасарой туманида 3 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Шаҳар ИИББ ЙҲХБ мазкур ҳолат юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, воқеа кеча, 30 сентябрь куни соат 21:15 ларда Яккасарой тумани КҲАЙ кўчасида юз берган. Ўша куни «Cobalt», «Hyundai» ва «Jetour» русумли автомашиналар ўзаро тўқнашиб кетган.
ЙҲХБга кўра, ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида «Lixiang L9» русумли машина аянчли аҳволга келиб қолганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Исроил зарбалари оқибатида Ғазода 90 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг