Тошкентда 2 та «Matiz» тўқнашиб кетди, 3 киши жароҳатланди
Иллюстратив фото
Тошкент шаҳри Сергели туманида 2 та «Matiz» русумли автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Билдирилишича, кеча, 12 октябрь куни соат 16:05 ларда Сергели тумани Файзли Тошкент кўчасида, 2 та «Matiz» русумли автомашиналар ўзаро тўқнашиб кетган.
ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олган 3 нафар фуқарога шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Қайд этилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
«Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан қоидаларга риоя қилишларини тезликни белгиланган меъёрлардан оширмасликларини сўраймиз», дейилади Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабарида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятида пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган икки пиёдани «Nexia-3» уриб юборгани ҳақида хабар берилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг