Андижонда йўлни кесиб ўтаётган икки пиёдани машина уриб кетди
Видеодан кадр
Андижон вилояти Андижон туманида пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган икки пиёдани «Nexia-3» уриб юборди. Вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Билдирилишича, воқеа бугун, 12 октябрь куни соат 14:30 ларда Андижон тумани «Қурама» МФЙ ҳудудидан ўтган А-373 Халқаро аҳамиятга эга автомобиль йўлининг 343 километрида содир бўлган.
Маълум бўлишича, 1969 йилда туғилган ҳайдовчи С.Р. ўзининг «Nexia-3» русумли транспорт воситасини «Боғишамол — Жалақудуқ» йўналиши бўйлаб бошқариб кетаётиб, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган вояга етмаган пиёдалар Н.Я ва Н.И.ни уриб юборган.
ЙТҲ оқибатида, 1 нафар вояга етмаган пиёда Н.И. «Чап оёғининг ёпиқ синиши» жароҳати билан РШТТЁИМ Андижон филиалига ёткизилган. Вилоят ЙҲХБнинг «Халқ сўзи»га маълум қилишича, Н.Я воқеа жойидан кетиб қолган. Аниқланишича, у ҳеч қандай тан жароҳати олмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Андижон тумани ИИБ Тергов бўлими ходими томонидан дастлабки терговга ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг