Тошкентда 11 ёшли қиз ток уриши оқибатида вафот этди

Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда ёш қизча ток уриши оқибатида вафот этгани тасвирланган видеолар тарқалди. Пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси мазкур ҳолат юзасидан маълумот берди.
Билдирилишича, воқеа жорий йилнинг 30 май куни тахминан соат 18:00 да Миробод туманида содир бўлган. Ўша куни 2014 йилда туғилган Н.А. Амир Темур кўчасида жойлашган савдо дўконлардан бирининг том қисмига укасининг ўйинчоғини олиб тушиш учун нарвон ёрдамида чиққан. У қайтиб тушаётган вақтида том қисмига яқин жойдан ўтган электр симини ушлаб олган ва ток уриши оқибатида воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Миробод туман ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми «а» банди (меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш, одам ўлишига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг