Тошкент вилоятидаги энг катта музлик шиддат билан эриётгани айтилди

14:28 26 Август 2024 Жамият
515 0

Фото: Гидрометеорология илмий тадқиқот институти

Тошкент вилоятидаги энг катта музлик шиддат билан эримоқда. Бу ҳақда Гидрометеорология илмий тадқиқот институти хабар берди

Қайд этилишича, Гидрометеорология илмий тадқиқот институти, Германия ер тадқиқотлари илмий маркази ҳамда Яшил Марказий Осиё ташаббуси лойиҳалари асосида Тошкент вилоятидаги энг катта Пахтакор музлигига навбатдаги экспедиция  амалга оширилган. Пахтакор музлигига дастлабки экспедиция ўтган 2023 йил ёзида уюштирилган бўлиб, ўшанда тадқиқотчилар музлик тилига 3 метрли қозиқ бурғилаб ўрнатиб келган бўлган.

Фото: Гидрометеорология илмий тадқиқот институти

Жорий экспедицияда эса қозиқ музликдан ажралиб қолган. Чунки музлик бир йил ичида 20 метр ортга чекиниб, муз тили 3 метргача эриб тугаган. Тадқиқотчилар қимматли метеостанция маълумотларини олишди.

Фото: Гидрометеорология илмий тадқиқот институти

Маълумот учун, Пахтакор музлиги – Тошкент вилоятининг бориш қийин бўлган Ойгаинг қор кўчки метеорологик станциясидан (бу объектдан кейин ҳеч қандай бино объекти мавжуд эмас) нақд 35 км узоқда, виқорли тоғлар орасида ястанган бўлиб, музликка экспедиция аъзолари нақд 2 суткада пиёда етиб борган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?